Мазкур монография ўзбек танқидчилиги жанрлари таркибини бойитишга ҳисса қўшган адабий баҳснинг адабий жараённи ривожлантиришга тизимли иштироки мавжудлигини аниқлаш, хусусан, адабий-танқидий баҳс жанри ва унинг келиб чиқиши, ўзига хос хусусиятларини ёритиш, адабий-танқидий баҳс илмий ва эстетик тафаккур намунаси эканлигини асослаш ва тараққиётини, мунаққидлар ижодини ўрганиш муаммоларига бағишланган. Монографиядан олий таълимда, академик лицейларда ўзбек адабиётшунослигини ўрганиш бўйича маърузалар ўқишда, амалий машғулотлар олиб бориш, олий ўқув юртида "Ҳозирги адабий жараён", "Ўзбек адабий танқиди тарихи", "Адабий танқид назарияси" фанларини ўқитиш, адабий танқидчиликнинг жанрлари муаммоларини тадқиқ этиш, адабий баҳс намуналарини таҳлил қилиш, курс ишлари, рефератлар ёзишда фойдаланиш мумкин.