Монорафияда тилнинг Интенет, компьютер технологиялари тилига айланиши математик лингвистика, унинг давоми бўлган компьютер лингвистикасининг шаклланганлиги ва ривожланиш даражаси билан боғлиқлиги, айниқса, сунъий интеллект учун табиий тилларни моделлаштириш муаммоси хусусида мушоҳада юритилган. Ўзбек тилининг халқаро мақомини оширишда ўзбек тили миллий корпуси катта аҳамиятга эга. Компьютер лингвистикаси фани доирасида амалга оширилаётган ишлар ўзбек тилидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. Унда миллий корпус яратишнинг заруратлари нимада эканлиги, таълим жараёнида сўзнинг нозик қиррасини ўрганиш, уни нутқида қўллаш кўникмасини шакллантиришда нимага таяниш кераклиги, ўзбек тили миллий корпуснинг фан ва миллат учун нима аҳамияти борлиги, ўзбек тили миллий корпуснинг асосий мижозлари/ фойдаланувчилари ким бўла олиши мумкинлиги хусусида асосли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Корпуснинг асосий фойдаланувчилари, албатта, турли йуналишларда иш олиб бораётган тилшунос тадқиқотчилардир.