Ушбу монографияда ўзбек тилидаги ел ва ёғин ҳодисаларини ифодаловчи отлар тушунчаси ойдинлаштирилиб, унинг ўзбек тили идеографик тизимидаги ўрни; ел-ёғин отлари микромайдони (луғавий-маъновий гуруҳи) таркиби; ел-ёғин отлари таснифи асослари; семантик қийматини юзага чиқаришда ёндош сатҳларнинг ўрни юзасидан талқинлар акс эттирилган. Шунингдек, ел-ёғин отларининг нутқий воқеланиши сатҳлар кесимида таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий матндаги бадиий-эстетик имкониятлари тавсифланган; ел-ёғин отларининг идеографик талқини йўллари баён қилинган; ел-ёғин отларини ўқув луғатларида тавсифлаш ва ундаги муаммолар ечимига доир тавсиялар берилган.