Ушбу монографияда инглиз тилига бевосита ва билвосита ўгирилган ўзбек халқ эртак ва латифалари намуналарининг таржима хронологияси, манбалари, уларда миллий колоритнинг берилиши таҳлилга олинган. Ўзбек насри намуналари инглизча таржимал арининг инглиз, немис ва турк шарқшунослари талқинида инглиз тилида берилиши, таржима муаммолари, тавсифга хос хусусиятлар ёритилган. Ўзбек халқ оғзаки насри намуналарида миллийликни акс эттирувчи кийим кечак, муомала ва бошқа атрибутларнинг таржимада акс эттирилиши билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими кўрсатиб берилган. Монография тилшунос, таржимашунос ва адабиётшунослар учун зарур ва керакли манба сифатида хизмат қилади.