Мазкур монографияда Ўзбекистонда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерларида бошқарув ҳисобининг муҳим ва истиқболли йўналишлари ҳисобланган трансферт баҳони шакллантириш ва сегментар ҳисобот тузишнинг услубий, ташкилий ва амалий масалалари тадқиқ этилган. Тадқиқотда кластер тизимининг иқтисодий аҳамияти, ташкилий тамойиллари ва бошқарув механизмининг хусусиятлари ёритиб берилган. Пахта-тўқимачилик кластерларида трансферт баҳони қўллашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, кластерларда трансферт баҳони шакллантириш самарадорлигини баҳолашда эконометрик моделлаштириш усулларидан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.