Мазкур ўқув-услубий қўлланмада мактабгача таълим муассасалари мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим-тарбия жараёнида мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг илмий ва амалий асослари баëн қилинган. Мультимедиа технологиясига асосланган машғулотлар ўтказишнинг самарали усуллари ва компьютерли машғулотлардан намуналар келтирилган. Қўлланмадан олий ўқув юртлари ва педагогика коллежларининг ўқитувчи ва талабалари, мактабгача таълим муассасалари педагог-тарбиячилари, услубиётчилари, шунингдек, ота-оналар ҳам фойдаланишлари мумкин.