Ушбу монография инглиз ва ўзбек тилларида стилистик восита бўлмиш ўхшатишларнинг параллел корпусда ўрганилишига бағишланган. Шунингдек, корпус лингвистикаси, параллел корпус, унинг ривожланиш босқичлари, бугунги кундаги ҳолати таҳлилга тортилган. Параллел корпуснинг умумий хусусиятлари, параллел корпус яратиш асослари, ўхшатишлар параллел корпусининг ўзига хос хусусиятлари кенг тадқиқ қилинган. Ўхшатишларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги синтагматик ва парадигматик хусусиятлари, лексик-семантик майдонлари кенг ўрганилган.Ушбу монография таржимашунослик, корпусга асосланган таржимашунослик, компьютер лингвистикаси, корпус лингвистикаси, лексикография фанлари, ижтимоий-гуманитар ва ахборот технологиялари соҳаси профессор-ўқитувчилари, докторант, магистрант, мустақил изланувчи ҳамда соҳага қизиқувчилар оммасига мўлжалланган.