Монографияда рационаллик тушунчаси ва унинг тарихий типлари, эпистемологик асослари, чизиқли ва ночизиқли жараёнларда рационаллик ва иррационаллик динамикаси, креатив тафаккурни ривожлантиришда рационалликнинг аҳамияти, ижод ва кашфиётнинг ўзаро фарқи, ҳозирги замонда рационалликка қадриятли ёндашув, Миллий ғоя, Ўзбек модели ва Ҳаракатлар стратегиясининг рационал асослари масалалари замонавий қарашлар ва сўнгги манбалар асосида таҳлил этилган.Монография файласуф олимлар, тадқиқотчилар ва олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган.