Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда тўқимачилик саноати ва унинг таркибидаги тикув-трикотаж тармоғи- ни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Чунки бу тармоқ корхоналарида нафақат кўп сонли аҳолини бандлигини таъминлаш орқали ижтимоий масалалар ҳал этилади, балки пахта толасини чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкони- ятини беради. Бундай маҳсулотларни халқаро бозорларда сотилиши натижасида эса, Давлат бюджетига валюта тушумлари таъминланади.Шу нуқтаи назардан, монографияда бундай вазифаларни самарали амалга оширишда ҳудудий "пахта-тўқимачилик" кластерларини таш- кил этиш халқаро сифат стандартларига мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ҳамда уларни экспорт қилишда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, бозорларни сегментлаш орқали улардан истиқболлиси- ни танлаш муҳимлиги илмий асосланган.Ушбу монографияда тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг самарадорлигини оши- риш йўналишида олиб борилган илмий изланишлар олинган натижа- лари ва хулосалар ўз ифодасини топган.