Қишлоқ хўжалик ерларини лазерли текислаш ресурстежовчи усуллардан бўлиб, текислашдан олдин майдонни топографик харитасини тузиш орқали паст ва баланд жойларни аниқлаш ва анъанавий усуллар билан бирга лазер нивелиридан фойдаланганда, ишлов бериш таннархини камайтиради. Текислаш тугаллангандан сўнг тупроқ зичлашган бўлса, чуқур юмшатиш ишларини олиб бориш тавсия қилинади.Ушбу монографиядан тупроқшунос, агрокимёгар, мелиоратор, агрофизик мутахассисларни тайёрлашда, шунингдек бу маълумотлардан олий ўқув юртлари ўқув жараёнида тупроқшунослик, агрофизика, агрокимё, мелиорация, мелиоратив тупроқшунослик, тупроқ муҳофазаси каби ўқув курслари маърузаларида фойдаланиш мумкин.