Монографияда уч қатламли қовушоқ-эластик пластинка антисимметрик тебранишлари аниқлаштирилган тенгламаларини қуриш усули ишлаб чиқилган. Усул уч қатламли пластинка учун қовушоқ-эластиклик текис масаласининг интеграл алмаштиришлардаги умумий ечимидан фойдаланишга асосланган. Тебраниш тенгламаларининг ечимлари орқали пластинка ихтиёрий нуқтасининг кучланган-деформацияланган ҳолатини бир қийматли аниқлашга имкон берувчи алгоритм яратилди. Кучланишлар ва кўчишлар компоненталари учун олинган ифодалар амалий масалаларни ечишда чегаравий ва бошланғич шартларни тўғри қўйишга имкон яратади.
Bitte wählen Sie Ihr Anliegen aus.
Rechnungen
Retourenschein anfordern
Bestellstatus
Storno