Монографияда Шарқ уйғониш даврида ижтимоий-маданий муҳит ва унинг педагогик фикр ривожидаги таъсири баён этилган. Шарқ алломалари томонидан қолдирилган маърифат, маданият ва маънавиятни бугунги ёш авлодга ўргатишнинг йўллари, воситалари, шакллари ва усуллари ишлаб чиқилган. Ҳар бир мутафаккирнинг асарларига мурожаат қилиб, улардаги баркамол шахсни шакллантиришга қаратилган ғояларни умумлаштирган. IX-XII асрларда Шарқ мутафаккирлари яратган маънавий меросдан таълим жараёнида фойдаланишнинг мазмуни ҳамда улуғ аждодларимизнинг педагогик қарашларидан таълим жараёнида фойдаланиш шакллари, усуллари, методлари ёритилган.