Ушбу монографияда Эркин Аъзам бадиий олами, асарларининг бадиий-эстетик табиати, қаҳрамон ва давр концепцияси масалалари, хусусан, қаҳрамонлар воситасида адиб кўтариб чиққан муҳит ва характер, шароит ва шахс, давр ва инсон концепциясини ўрганиш, унга илмий-назарий баҳо бериш ва бадиий ўзига хослиги тадқиқ этилган. Монография филолог-мутахассислар, докторант, мустақил изланувчилар ҳамда магистрлар учун мўлжалланган.