Ҳозирги замон жаҳон фольклоршунослигида турли кўринишларда етиб келган болалар фольклори намуналарининг жанрий табиати, образлар таркиби ва мотивларини ўрганишга нисбатан қизиқиш ортиб бормоқда. Натижада дунё халқлари болалар фольклоридаги ўхшаш жанрларнинг шаклланиши ва тадрижий тараққиёти жараёни бир-бирига боғлиқ ҳолда кечганлиги исботланмоқда. Бу эса ўзбек фольклоршунослигида ҳам халқ оғзаки ижоди анъаналарининг талқинларини бадиий тафаккур қонуниятлари тадрижи нуқтаи назаридан тадқиқ этиш имконини берди.