Қўлланма япония давлати ва япон халқига оид турли мавзулардаги бўлимлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бир бўлимда алоҳида мавзу юзасидан қизиқарли ва муҳим маълумотлар берилган. Матнларда япон тилидаги махсус атамалар, топонимлар ва ҳар бир маълумот ўқувчига янада осонроқ ва тушинарли бўлиши учун расмлар асосида ёритилган. Шунингдек, шахслар номи японлар қоидаси асосида, фамилия кетидан исм келиши тарзида учрайди. Масалан, Сато Эйсаку (Эйсаку Сато тарзида эмас). Тўпланган маълумотлар япон тили ва япония ҳаётига қизиқувчи барча ёшдаги шахслар учун мўлжалланган.